
Расман. "Челси" Хави Симонсни қўлга киритиш учун музокара бошлади
Лондоннинг "Челси" жамоаси "РБ Лейпциг" клуби ярим ҳимоячиси Хави Симонсни трансфер қилиш борасида расман музокараларга киришди. Бу ҳақда "Sky Sport" хабар тарқатди.
Манбага кўра, "аристократлар" немис клубига нидерландиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирганини маълум қилган ва яқин вақтда расмий таклиф юбориши кутилмоқда. Лондонликлар трансфер бўйича тезкор ҳаракат қилмоқчи — мақсад эса рақобатчилардан олдинроқ ҳаракатга ўтишдир.
Айни вақтда, "Бавария" ҳам Симонснинг ҳолатини ўрганиш мақсадида бир нечта телефон орқали боғланган. Бироқ, мюнхенликлар ҳозирча расмий қадам ташлаш-ташламаслиги борасида аниқ қарор қабул қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Хави ўтган мавсумда Бундеслигада 25 учрашувда иштирок этиб, 10 та гол ва 7 та голли узатма билан жамоасига ёрдам берди.
Фикрлар