Расман! "Динамо" Ҳумоюнмирзо Иминов трансферини эълон қилди (фото)

Ҳумоюнмирзо Иминов расман "Динамо" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

"Динамо" жамоаси йиғинида иштирок этаётган Ҳумоюнмирзо Иминов клубнинг тўлақонли аъзосига айланганини расман маълум қилади. Ўтган мавсумлар давомида "Пахтакор", "Энергетик-БГУ", "Бухоро" клублари шарафини ҳимоя қилган 23 ёшли яримҳимоячи билан 2024 йилнинг охирига қадар шартнома имзоланди.

Ҳумоюнмирзо Иминов якунланган мавсум "Бухоро" сафида Суперлигада 24 ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга муаллифлик қилган.

Маълумот учун, Ҳумоюнмирзонинг акаси Сардор Иминов 2019 ва 2021 йилги мавсум "Динамо" жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган.

иминов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!