Расман! Эриксен трансферга қўйилди

"Интер" клуби бош директори Беппе Маротта даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен трансферга қўйилганини маълум қилди.

“Ҳа, Эриксен трансферга қўйилганини тасдиқлайман. Биз у билан қишки трансферлар даврида хайрлашамиз.

У қийналяпти ва бизнинг мақсадларимизга тўғри келмайди. Шу сабабли, уни ҳисобдан чиқаряпмиз. Футболчининг кетиши энг тўғри йўл, деб ҳисоблайман”, - деди Маротта.

Эриксен “Интер” сафига жорий йил бошида “Тоттенхэм”дан келиб қўшилган эди. У 2020/21 йилги мавсумда А Серияда 8 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!