Расман! ФИФА президенти буни тасдиқлади
"Интер Майами" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун таклиф олди. Флорида клуби ажойиб мавсум ўтказди, МЛСнинг Шарқий дивизионида ғалаба қозонди ва очколар тўплаш бўйича лига рекордини ўрнатди.
Кеча бўлиб ўтган “Нью-Инглэнд Революшн”га (6:2) қарши бўлиб ўтган сўнгги тур ўйини якунлангач, ФИФА президенти Жанни Инфантино “Интер Майами” келаси йили клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишини расман тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, қитъалараро турнир янги форматда ўтказилади - унда олтита конфедерациядан 32 та клуб иштирок этади. Қуръа ташлаш маросими декабрь ойига белгиланган ва ўйинлар июнь ва июль ойларида бўлиб ўтади.
Фикрлар