Расман! Филипе Луис Бразилия клуби билан шартнома имзолади
“Атлетико” билан шартномаси якунлангач эркин агентга айланган ҳимоячи Филипе Луис фаолиятини ўз ватанида давом эттирадиган бўлди.
Аниқроғи, 33 ёшли бразилиялик футболчи аввал айтилганидек “Фламенго” клуби билан шартнома имзолади. Томонлар ўзаро 2 йиллик келишувга имзо чекишди.
Маълумот учун, Филипе “Атлетико” сафида 2010-2019 йилларда тўп сурди. Орада бир мавсум (2015) “Челси”да ўйнаб қайтди.
Фикрлар