Расман! Грэм Поттер АПЛга қайтди
Расман "Вест Хэм" Грэм Поттер билан шартнома тузганини эълон қилди. Клуб Хулен Лопетегини ўз лавозимидан озод қилди.
Маълум бўлишича, мураббий 2,5 йиллик битим имзолаган. Тез орада инглиз мутахассисининг жамоада иш бошлаши кутилмоқда. "Болғачилар" айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.
Поттер сўнгги марта "Челси"да ишлаган ва 2023 йилда "аристократлар"ни тарк этган. Ундан олдин эса "Брайтон"да ишлаган.
Фикрлар