Расман! Икром Алибоев "Пахтакор" футболчисига айланди (Фото)
Ярим ҳимоячи Икром Алибоев "Пахтакор" жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Алибоев эркин агент сифатида жамоага кўчиб ўтди ва бир йиллик шартнома имзолади.
28 ёшли футболчи "Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси саналади ва Алибоев ўзининг илк жамоасига қайтди, деб айтиш мумкин. Икром ҳозиргача Суперлигада 97 беллашувда 11 гол муаллифига айланган. Уч мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги, бир бор эса Ўзбекистон Суперкубогида ғолиб бўлган.
Охирги уч мавсумни Алибоев Жанубий Кореяда "Сеул" ва "Тежон Ситизен" клубларида ўтказиб, 63 учрашувда иштирок этди. Чемпионлар Лигасида жами 20 баҳсда майдонга тушган.
Фикрлар