Расман! Искандар Шайқулов "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди
Тажрибали ярим ҳимоячи Искандар Шайқулов "Сўғдиёна" жамоаси билан 2023 йилнинг 1 декабригача бўлган шартнома имзолади.
Маълумот учун, Искандар Шайкулов жорий йилда 34 та баҳсда иштирок этиб, жами 2793 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, "Суперлига-2022" мавсумда у жами 24 учрашувда (1961 дақиқа) майдонда тўп тепган.
ОФК кубоги доирасида Искандар 6 ўйинда майдонга тушиб, 557 дақиқа ҳаракат қилди. Футболчи ўз ҳисобига битта голли узатма ёздириб қўйди.
Ўзбекистон кубоги доирасида ярим ҳимоячи 4 ўйинда майдонга тушиб бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, битта ассист амалга оширди ҳамда 275 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Футболчи мавсум давомида 4 маротаба сариқ карточка билан жазоланган.
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати.
Фикрлар