Расман: Иван Бошкович "Сўғдиёна"ни тарк этди!
Мавсумни ишончсиз ва қониқарсиз бошлаган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубида бош мураббий истеъфога чиқарилди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Сўғдиёна" футбол клуби ҳамда бош мураббий Иван Бошкович ўртасидаги меҳнат шартномаси ўзаро келишув асосида бекор қилинди.
Клубимиз Иван Бошковичга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ҳамда унинг кейинги мураббийлик фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилайди.
Жамоамизнинг янги бош мураббийи ҳақида қўшимча маълумотлар тез орада эълон қилинади", - дейилади расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" 4 та турдан сўнг 1 дуранг ва 3 мағлубият билан 15-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар