Расман! Жалолиддинов "Нефтчи"ни тарк этди
Расман мавсум бошида "Нефтчи" сафига келиб қўшилган Жасур Жалолиддинов фарғоналиклар сафини тарк этди. Буни клуб расмий саҳифаси орқали маълум қилмоқда.
"Жасур Жалолиддиновга аҳил жамоамиз номидан келажакдаги фаолиятига омад ёр бўлишини, жамоамиз равнақи йўлида қўшган хиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз", - дейилади клуб расмий баёнотида.
Тез орада Жалолиддиновнинг кейинги манзили аниқ бўлади. У легионерга айланишга яқин турибди.
Фикрлар