Расман! Жавоҳир Сидиқов "Насаф" клубига кўчиб ўтди

Иқтидорли футболчи Жавоҳир Сидиқов янги мавсумни Қаршининг "Насаф" клубида давом эттирадиган бўлди. Бу хусусида "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Унда ёзилишича, қўқонлик мухлисларнинг севимли футболчиси, икки карра Осиё чемпиони, мухлислар таъбири билан айтганда "қўқонлик Месси”, Жавоҳир Сидиқов келаётган мавсумни Қаршининг “Насаф” жамоасида ўтказадиган бўлди.

Бу борада ҳар икки клуб раҳбарлари ўзаро келишувга эришдилар. Жавоҳирга Cуперлиганинг кўплаб жамоаларидан таклифлар бўлди. Бундай футболчини ҳар қандай жамоа ҳам ўз сафида кўришни исташи аниқ.

Шунингдек, хабарда яна шундай дейилади: бу хабар кўпчилик мухлисларимизга ёқмаслиги табиий. Лекин биз Жавоҳир Сидиқовнинг даражасини ушлаб туриш, унга ОЧЛ мусобақасида иштирок этиш имконини тақдим қилиш ҳамда мамлакатимиз терма жамоасига номзод футболчи эканлигини ҳисобга олиб мана шундай қарорга келдик.

Жавоҳир Сидиқовнинг трансфери бўйича барча ҳуқуқлар “Қўқон-1912” жамоасида сақланиб қолади. Умид қиламизки, Жавоҳир янада тажрибасини ошириб, янги жамосида ҳам ўз ўйинлари билан барчамизни хурсанд қилади. Жавоҳир Сидиқов учун “Қўқон-1912” жамоасининг эшиклари доим очиқ бўлади", - дейилади матбуот хизмати тарқатган хабарда.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!