Расман! Каталония клуби бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Диего Мартинес "Эспаньол" бош мураббийи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти жамоанинг сўнгги пайтлардаги қониқарсиз натижалари муносабати билан шу қарорга келган.
Гап шундаки, "Эспаньл" кейинги мавсумда ҳам Ла Лигада қолишни истамоқда. Яқин орада жамоани ботқоқликдан олиб чиқадиган янги мураббий тайинланиши режалаштирилган.
Маълумот учун, "Эспаньл" айни дамда 27 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда. Каталонияликлар Ла Лигада кетма-кет 4 та ўйиндан буён мағлубиятга учрашмоқда.
Фикрлар