Расман! Кулибали Саудия клуби сафига ўтди

"Челси" клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттирадиган бўлди. 

Сенегаллик футболчи "Ал-Ҳилол" билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. "Аристократлар" ушбу трансфердан 23 миллион евро ишлаб топди. 

Ўтган мавсумда Кулибали АПЛ доирасида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ҳамда 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!