Расман: Лиам Росеньор "Челси" бош мураббийи!
Лиам Росеньор расман "Челси" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Лондон клубининг расмий сайти хабар берди. 41 ёшли англиялик мутахассис "аристрократлар" билан 2032 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Росеньор ушбу лавозимда 1 январь куни истеъфога чиқарилган Энцо Марескани ўрнини эгаллади. Итальян мураббий "Челси"ни 2024 йил июнидан бошқариб, жамоа билан Конференциялар лигаси (2024/25) ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини (2025) ғолиб бўлган эди.
Маълумот учун, мураббийлик фаолияти давомида Лиам "Брайтон" ёшлар жамоасида ишлаган, "Дерби Каунти" ва "Халл Сити"ни бошқарган. Шунингдек, 2024 йил июлидан бери Франциянинг "Страсбур" клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган.



Фикрлар