Расман! "Ливерпуль" ўз футболчисини "Халл Сити"га ижарага берди

"Ливерпуль" футболчиси Фабиу Карвалью фаолиятини Чемпионшипда давом эттиради. У "Халл Сити"га ижара асосида кўчиб ўтди. 

Шартномада ҳеч қандай сотиб олиш банди мавжуд эмас. У жорий мавсум охирига қадар "йўлбарслар" шарафини ҳимоя қилади. 

Шу вақтга қадар Карвалью "Лейпциг" ихтиёрида бўлиб турганди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Бундеслиганинг 9 ўйинида иштирок этди, аммо бирорта самарали ҳаракат амалга ошира олмади. 

карвалью

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!