Расман: Лукас Подольски "Антальяспор" футболчисига айланди

Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Лукас Подольски турк клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақида клуб расмий матбуоти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли футболчи 2017-йилдан буён Япониянинг "Виссел Кобе" клубида тўп сураётган эди. Энди эса собиқ жаҳон чемпиони "Антальяспор" клубида тўп суради.

Подольски Туркия Суперлигасидаги дебютини 26 январь куни "Денизлиспор"га қарши ўтказиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!