Расман! "Манчестер Сити" 135 миллион евролик супертрансферни эълон қилди
"Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон фаолиятида жиддий қадам қўйди ва энди Англиянинг бошқа етакчи клуби шарафини ҳимоя қилади.
Унинг трансфери ҳақида "Манчестер Сити" расман эълон қилди. Маълум қилинишича, клуб ва футболчи ўртасида барча шартлар тўлиқ келишиб олинган, Англия миллий жамоаси аъзоси бўлган марказий ярим ҳимоячи расман жамоага қўшилди. 23 ёшли Андерсон Канзасда чуқур тиббий кўрикдан ҳам муваффақиятли ўтган.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида трансфер миқдори 135 миллион евро атрофида бўлиши айтилган эди. Агар бу рақам тасдиқланса, Эллиот Андерсон тарихдаги энг қимматбаҳо британ футболчисига айланади.
Ўтган мавсумда Андерсон "Ноттингем Форест" таркибида 50 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар