Расман. "Манчестер Сити" ҳимоячиси мавсум сўнггида жамоани тарк этади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" жамоаси 31 ёшли ҳимоячи Жон Стоунз мавсум якунида жамоани тарк этишини расман эълон қилди.

Футболчи 2016 йилда "Манчестер Сити"га келиб қўшилган. Шу вақт ичида у жамоа сафида 293 та ўйин ўтказди ва 19 та соврин қўлга киритди. Улар орасида 6 та АПЛ чемпионлиги ҳамда Чемпионлар Лигаси соврини ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувини 4 май куни "Эвертон"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!