Расман: "Манчестер Сити" сардори ёзда жамоани тарк этади
"Манчестер Сити" бош мураббийи ёрдамчиси Хосеп Линдерс ярим ҳимоячи Бернарду Силва мавсум якунида жамоани тарк этишини тасдиқлади.
"Жамоа сардори ўзига хос футболчи, уни бошқа ўйинчи билан алмаштириб бўлмайди. Бундай футболчилар жуда кам. У сўнгги ойларини юқори даражада ўтказишига умид қиламан. Олдимизда атиги олти ҳафта бор ва у муносиб тарзда хайрлашишга лойиқ. У бундай эътиборга арзийди", — деди Линдерс.
Маълумот учун, Силва "шаҳарликлар" сафида олти марта Англия Премьер-лигаси чемпиони бўлган. Ушбу мавсумда футболчи барча мусобақаларда 43 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 5 та голли узатма амалга оширган.
Фикрлар