Расман! Наоя Иноуэ навбатдаги жангги қачон ва кимга қарши ўтиши эълон қилинди
Иккинчи енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланган япониялик Наоя Иноуэ навбатдаги жангида Австралия вакили Ти Жей Дохенига қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда Американинг Top Rank Boxing промоутерлик компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбага кўра, ушбу қарама-қаршилик 3 сентябрь куни Токиода ўтказилиши режалаштирилган. Иноуэ шу куни ўз чемпионлик унвонини ҳимоя қилади.
Япониялик боксчи профессионал рингда дебютини 2012 йилда ўтказган ва олтинчи жангидаёқ биринчи енгил вазнда (50,8 кг гача) WBC чемпиони унвонини қўлга киритган. Иноуэ шу кунгача жами 27 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ти Жей Дохени эса фаолияти давомида 30 та жанг ўтказган бўлиб, уларда 26 ғалабага эришган ва тўрттасида мағлубият аламини тотиб кўрган.
Фикрлар