Расман! "Насаф" ўз таркибига легионер ҳужумчи қўшиб олди

Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси 24 ёшли ҳужумчи Муҳаммаджон Раҳимов "Насаф" аъзосига айланди.

Муҳаммаджон жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чекди. У фаолияти давомида Тожикистоннинг “Ҳосилот”, “Истиқлол”, Қозоғистоннинг “Ордабаси” жамоаларида тўп сурган.

Маълумот учун, "аждарлар" февраль ойи сўнгида ОЧЛ плей-оффида иштирок этиш учун Қатарга йўл олади.

“Насаф” клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!