Расман! "Навбаҳор" "Пахтакор"нинг собиқ футболчиси билан шартнома имзолади
Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.
Бугун жамоа сафига маҳоратли ярим ҳимоячи Аброр Исмоилов қўшилди. “Лочинлар” бош мураббийи Самвел Бабаяннинг таклифига биноан, “Навбаҳор” таркибига қўшилган футболчи наманганликлар билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Аброр Исмоилов 1998 йил 8 январда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида туғилган. Футболчилик фаолиятини 2016 йили “Нефтчи” клубида бошлаб, 2018 йил якунига қадар фарғоналиклар сафида тўп тепди. Маҳоратли ярим ҳимоячи 2019 йили “Сурхон” (Термиз), 2020-2021 йилларда эса “Пахтакор” (Тошкент)да ўйнади.
Аброр Исмоилов якунланган мавсумни “Нефтчи”да ўтказиб, фарғоналиклар таркибида Ўзбекистон Суперлигаси ва кубоги баҳсларида жами 25 та ўйинда майдонга тушиб, 5 голга муаллифлик қилган ҳолда, 1 та голга ассистентлик қилди. Бундан ташқари, маҳоратли ярим ҳимоячи Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида тўп тепган. 2019 йилдан буён миллий термамизда ўйнамоқда.
“Навбаҳор” матбуот хизмати
Фикрлар