
Расман! "Нефтчи" Владимир Йовович билан икки йиллик шартнома имзолади
Ўтган мавсум якунлари бўйича Ўзбекистон Профессионал лигаси томонидан йилнинг энг яхши легионерига айланган, Черногория терма жамоаси аъзоси Владимир Йовович "Нефтчи" сафида фаолият олиб борадиган бўлди. У билан икки йиллик шартнома имзоланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз футболчи ўтган мавсум давомида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси таркибида 8 гол уриб, 8 голга ассистентлик вазифасини бажарган.
Фикрлар