Расман! Отабек Шукуров жамоаси Пирло билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди

Туркиянинг "Фотиҳ Карагюмрюк" клуби бош мураббий Андреа Пирло билан бўлган шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий саҳифалари орқали хабар берди. 

"Биз жаноб Андреа Пирло ва унинг штаби билан бирга келаси мавсум бирга ишлай олмаслигимизни ҳисобга олсак, унга жамоани тарк этишига рухсат берамиз. 

У билан бир мавсумни ўтказганимиздан мамнунмиз. Унинг келажакдаги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз!", - дейилади расмий баёнотда. 

пирло

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!