Расман! Ўзбекистон ҳудудида УЕФА Миллатлар лигаси ва Европа чемпионатларига саралаш баҳсларини қайси телеканаллар намойиш қилиши эълон қилинди
Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси яна бир қатор йирик футбол мусобақаларини мамлакат ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда “Спорт” телеканалининг телеграмдаги расмий канали орқали маълум қилинди.
“Футбол оламидаги катта воқеа (“Финалиссима”) - Копа Америка ғолиби Аргентина ва Европа чемпионати ғолиби Италия ўртасидаги ўйин Ўзбекистонда намойиш этилади.
Ўзбекистон МТРК 2022-йил 1-июн куни Лондонда бўлиб ўтадиган ушбу ўйинни трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шунингдек, УЕФА таснифидаги Миллатлар лигаси янги мавсуми, Европа чемпионати 2024 ва 2028 саралаш ўйинлари намойиш ҳуқуқи ҳам харид қилинди. Эндиликда кўҳна қитъада терма жамоалар ўртасидаги қизиқарли учрашувларни МТРК тизимидаги телеканаллар, хусусан “Спорт” телеканалида томоша қилишингиз мумкин!”, - дейилади “Спорт” телеканалининг телеграмдаги расмий каналида.
Фикрлар