Расман! Ўзбекистон U-16 терма жамоасига янги мураббий тайинланди

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг март ойидан буён Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келган Азамат Абдураимов ўз аризасига биноан истеъфога чиққан эди.

Ўзбекистон U-16 терма жамоасига эндиликда ушбу ёш тоифасидаги футболчилар билан ишлашда катта тажрибага эга бўлган Олим Шокиров устозлик қилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Кеча ЎФA Мураббийлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи бўлишга номзодлар кўриб чиқилди. Мураббийлар кенгашининг тавсияси инобатга олинган ҳолда Олим Шокиров эндиликда Ўзбекистон U-16 терма жамоасида бош мураббий сифатида иш олиб боради. Шу пайтга қадар Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келган мутахассислар ҳам фаолиятини давом эттиради – Сергей Aрсланов (катта мураббий), Тимур Ғанийев (дарвозабонлар мураббийи) ҳамда Жамшид Умаров (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий).

Шунингдек, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабида тажрибали мутахассислар – Ислом Aҳмедов ва Дилшод Нуралийев маслаҳатчи мураббий сифатида ўз тавсияларини бериб боришади.