Расман! "Пахтакор" футболчиси яна легионерга айланди
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев фаолиятини Кореянинг "К" лига иштирокчиси сафида давом эттиради. Бу ҳақда тошкентликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Шерлар" футбол мактаби тарбияланувчиси саналган футболчи 2022 йилги мавсумда жамоа билан Суперлигада ғолиб чиқди. Кореянинг "Канвон" клуби юртимизда мавсум якунига етгач, Алибоевни ўз таркибига қўшиб олиш истаги ҳақида маълум қилди. Клублар ўртасидаги музокаралардан сўнг Икром фаолиятини "Канвон" сафида давом эттирадиган бўлди. У мазкур жамоага трансфер қилинди.
28 ёшли ярим ҳимоячи аввал ҳам Кореяда тўп тепган. У "Сеул" ҳамда "Тэджон" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Аввалроқ, сайтимиз орқали ушбу трансфер ҳақида хабар бергандик.
Фикрлар