Расман! Пеле

"Марсель" клуби ўзининг расмий сайтида жамоа дарвозабони Йоан Пеле билан амалдаги шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Унга кўра, 37 ёшли посбон марселликлар билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаган.

Пеле "Марсель" сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 5 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 4 та гол ўтказиб юборди. У бунгача "Ле Ман", "Тулуза" ва "Сошо" клубларида ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, "Марсель" пандемия туфайли муддатидан аввал якунланган Франция чемпионатида 2-ўринни қўлга киритди ва янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)