Расман! ПСЖ ҳимоячи Шкриньяр трансферини эълон қилди (видео)

ПСЖ клуби "Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр трансферини эълон қилди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти орқали хабар берилди. 

Ҳимоячи эркин агент сифатида парижликлар сафига келиб қўшилди. У янги жамоаси билан 2028 йилга қадар амал қиладиган шартномага имзо чеккан. 

Милан 2017 йилдан буён “Интер” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Футболчи “нерадзуррилар” билан Италия чемпионати, Италия Суперкубоги (2 марта) ҳамда Италия Кубогида (2 марта) ғалаба қозонишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!