Расман! Рубен Санчес "Бурирам Юнайтед" футболчиси!
ОКМК клуби ҳужумчиси Рубен Санчес жамоани тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.
Испаниялик футболчи Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" жамоаси аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди. У янги клубида 28-рақамда ўйнайди.
"Бурирам Юнайтед" яқинда Ўзбекистон олий лигасида иштирок этувчи ОКМК клуби билан шартномасини якунлаган испаниялик ҳужумчи Рубен Санчес билан шартнома имзолаш бўйича келишувга эришди.
31 ёшли ҳужумчи профессионал футбол фаолиятини "Депортиво Толедо" ёшлар жамоасида бошлаган, кейин 2016 йилда "Спортинг Хихон"га ўтган ва Испаниянинг энг яхши футбол лигаси Ла Лигада икки марта майдонга тушган.
Кейинчалик Рубен Санчес "Райо Мажадаҳонда"га ўтишдан олдин "Гранада"га кўчиб ўтди ва у ерда уч мавсум давомида жами 60 та ўйинда майдонга тушди, 11 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
2022 йилда у Ўзбекистоннинг "Сурхон" жамоаси билан атиги 13 та ўйинда 8 та гол уриб, жуда яхши ўйин кўрсатди, кейин эса 2023 йилда ОКМК билан шартнома имзолади.
Рубен Санчес уч мавсум давомида ОКМК жамоасида ўйнади, 69 та ўйинда майдонга тушди, 23 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси яқинда тугади ва у "Бурирам Юнайтед"га қўшилди ва жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирди. У 2025/26 йилги мавсумда 28 рақамли формани кияди", - дея ёзди клуб матбуот хизмати.
Маълумот учун, испаниялик футболчи 2025 йилги мавсум Суперлигада 24 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва битта самарали узатмани амалга оширди. Бундан ташқари, кубокда 3 учрашувда 4+4 статистика.



Комментарии