Расман. Суперлигада яна бир бош мураббий истеъфога чиқди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Машъал" клуби бош мураббий Игор Суров билан тузилган меҳнат шартномаси ўзаро келишув асосида бекор қилинганини эълон қилди.

Шу тариқа, мутахассис муборакликлар жамоасини тарк этди. Ҳозирча клубни ким вақтинчалик бошқариб туриши ҳақида эса маълумот йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" Суперлиганинг 9-туридан сўнг ҳали очко тўплаб олмади. Шу сабаб, жамоа турнир жадвалининг энг сўнгги ўринида бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!