Расман! Тим Цзью сентябрь ойида IBF камари учун жанг қилади

Биринчи ўрта вазн тоифасида WBO ва WBC камарлари собиқ соҳиби Тимофей Цзью ўзининг навбатдаги жангини шу йилнинг сентябрь ойида ўтказади.

No Limit Boxing промоутерлик компанияси маълум қилишича, Тим 22 сентябрь куни Австралияда биринчи ўрта вазнда IBF камари учун даъвогарлик жангида иштирок этади. Аммо ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши ҳақида маълум қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу дивизионда IBF чемпионлиги россиялик Бахрам Муртазалиевга тегишли.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!