Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Расман! “Тоттенхэм” катта трансферни эълон қилди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

У 38 та ўйинда 19 гол урган

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби Доминик Соланке трансферини эълон қилди. Англиялик ҳужумчи “Борнмунт”дан “шпорлар” сафига 65 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. Форвард клуб билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

26 ёшли футболчи ўтган мавсум Англия Премер-лигасида 38 та ўйинда 19 гол урган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ