Расман! "Турон" сербиялик футболчи ва Ўзбекистон U-20 терма жамоаси посбони билан шартнома имзолади

Хабарингиз бор, айни кунларда Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги "Турон" жамоаси вакиллари Суперлига янги мавсумига тайёргарлик жараёнини қизғин руҳда давом эттирмоқда. Янги мавсум олдидан таркибни янада кучайтириш мақсадида жамоа сафига бир қатор маҳоратли футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда.

Хусусан, бугун Сербия фуқароси, қанот ҳужумчиси Душан Стоилкович клуб билан бир йиллик расмий шартномага имзо чекди. Душан Стоилкович фаолияти давомида "Раднички", "Нови Пазар", "Будучност" ва "Радомле" каби номдор клублари сафида майдонга тушган.

Шунингдек, 2003-йилда туғилган, ёш иқтидорли дарвозабон Хумоюншоҳ Сайётов ва клуб ўртасида икки йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартнома имзоланди. Хумоюншоҳ Сайётов яйпанликларга "Металлург" клубидан келиб қўшилди. Шунингдек, у Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

 

Манба: "Турон" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!