Расман! УЕФА Мбаппенинг голи офсайддан урилганини маълум қилди

Хабарингиз бор, бир неча кун аввал УЕФА Миллатлар лигаси финали доирасида Испания - Франция учрашуви бўлиб ўтди ва унда французлар рақибдан 2:1 ҳисобида устун келди. 

Мазкур учрашувнинг 80-дақиқасида Килиан Мбаппе жамоасининг иккинчи голини урганди. Бу эпизод бўйича сўнгги кунларда кўп баҳс мунозаралар бўлди. Сабаби, 22 ёшли ҳужумчи гол бўлган вазиятда офсайд ҳолатида эди. Бироқ "қизил фурия" ҳимоячиси Эрик Гарсия тўпга бироз тегиб кетганлиги сабабли, бош ҳакам голни инобатга олди. 

Бугун УЕФА ўз сайтида ушбу гол офсайд ҳолатидан урилганлигини тасдиқлади. Лекин бу қарор ўйин натижасига таъсир кўрсатмайди. Яъни, чемпионлик мақоми "уч ранглилар"да қолади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!