Расман! Василий Ломаченконинг жанг санаси ва рақиби аниқ бўлди

  • 26 апрель, 2021, 10:05
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокс оламида таниқли номлардан бири ҳисобланган 3 вазнда собиқ жаҳон чемпиони Василий Ломаченконинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди. У 26 июнь куни япониялик Масаёши Накатанига қарши рингга кўтарилади. Жанг Лас-Вегас шаҳридаги "Virgin Hotel" меҳмонхонасининг спорт аренасида бўлиб ўтади.

Ломаченко (14-2, 10КО) 2020 йил октябрь ойида Теофимо Лопесдан учралган мағлубиятидан сўнг, ҳали рингга кўтарилгани йўқ. 33 ёшли украиналик ҳамон ўз дивизионида 2-рақамли боксчи сифатида эътироф этилмоқда.

Накатани (19-1, 13 КО) эса, Ломаченко учун хавфли рақиб бўлиши кутилмоқда. У мазкур дивизиондаги энг бўйи баланд ва гавда тузилиши йирик бўлган жангчилардан бири. Накатани 2019 йил декабрь ойида Теофимо Лопес билан жангда 12 раунд давомида анчагина қийинчилик туғдира олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!