Расман! Хави "Тоттенхэм" футболчиси

Расман Хави Симонсни "Тоттенхэм" "Лейпциг"дан сотиб олди. Бу ҳақида "шпорлар" расмий саҳифаси орқали маълум қилмоқда. 

Нидерландиялик ҳужумкор ярим ҳимоячининг трансфери учун Лондон клуби 60 миллион евро сарфлади. Футболчининг ўзи билан эса 5 йиллик шартнома имзоланди. Ушбу битимни яна 2 йилга узайтириш банди ҳам бор. 

Хавини "Челси" ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётганди, лекин "Тоттенхэм" курашда ютиб чиқди. Хавбек янги жамоасида 7-рақам остида ҳаракат қилади. 

ImageImage

Маълумот учун, Симонс "Лейпциг"да дастлаб ижара асосида ҳаракат қилди. Ўтган йили ёзда немислар уни ПСЖдан 50 миллион еврога сотиб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!