Расман! "Ювентус" 19 ёшли "Аталанта" футболчиси билан шартнома имзолади
"Аталанта" клуби ярим ҳимоячиси Деян Кулушевски "Ювенутус"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда туринликлар расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра 19 ёшли футболчи "кекса синьора" билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган. “Ювентус” унинг трансфери учун “Аталанта”га 35 млн евро тўлаган. У энди мавсумнинг қолган қисмини ижара асосида “Парма”да ўтказади.
Маълумот учун, Кулушевски бу мавсум А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар