Расмий хабар! "Нефтчи" Икром Алибоев билан шартномани узайтирди

CHERY AUTO

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси яна бир футболчиси билан келишувни узайтирди. Икром Алибоев яна икки йил Фарғона клубида ўйнайдиган бўлди.

Tecno

"Жамоамизнинг чемпионлик йўлида улкан ҳиссасини қўшган тажрибали ярим ҳимоячи Икром Алибоев жамоамиз билан икки йиллик битимга имзо чекди.

Икром Алибоев жамоамизнинг ярим ҳимоя чизиғида ишончли ўйини билан мухлислар меҳрини қозонади. У ушбу мавсумда жамоамиз таркибида 28 учрашувда майдонга тушиб, жами 2253 дақиқа ҳаракат қилган. Ўзининг барқарор ўйини билан у ЎзПФЛ томонидан йил рамзий терма жамоасига киритилган.

Ишонамизки, Икром Алибоев янги мавсумларда ҳам жамоамизга муҳим ҳисса қўшади ва олдимизга қўйилган юксак мақсадларга эришишда етакчи рол ўйнайди.

Футболчига клубимиз сафида омад, мустаҳкам соғлиқ ва ёрқин ғалабалар тилаймиз", - дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!