Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Расмий хабар! "Реал" мураббийлар штабида ўзгариш юз берди

"Реал"да яна бир жаҳон чемпиони иш бошлади.

Зинедин Зиден бошчилигидаги “Реал” Мадрид клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Антонио Пинтус “Интер”га ишга ўтган. Унинг ўрнини эса ЖЧ-2018 да Франция терма жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича фаолият олиб борган Грегори Дюпон эгаллади.

Маълумот учун, Дюпон бунгача “Лилль” ва “Селтик” клубларида ҳам ишлаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ