Расмий хабар: Шаҳбоз Умаров "Тобол" футболчисига айланди

Шаҳбоз Умаров Қозоғистоннинг "Тобол" жамоаси аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар бермоқда.

"Умаров фаолияти давомида ОКМК, "Энергетик БГУ", БАТЕ, "Ордабаси" ва "Турон" клубларида ўйнаган. У Қозоғистон чемпиони бўлди ва кубок соҳибига ҳам айланган. 

Тезкор ва тажрибали Шаҳбоз "Тобол"нинг ҳужумига янги ранг қўшиши аниқ. 

Хуш келибсиз, Шаҳбоз!" - дея ёзди костанайликлар матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Умаров "Турон"даги фаолиятидан сўнг клубсиз бўлиб турган эди. "Тобол" 20-турдан сўнг 44 очко етакчи бўлиб турибди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!