Распадори Италиянинг юбилей голини киритди

Бугун, 26 сентябрь куни Будапештда Миллатлар лигасининг А3 гуруҳида сўнгги тур учрашуви бўлиб ўтди. Венгрия ўз майдонида Италияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйиннинг 70-дақиқасидан италияликлар ўйиндаги иккита гол киришни уддалади. Европанинг амалдаги чемпионлари сафидаги Жакомо Распадори ва Федерико Димарко ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишни уддалади.

"Opta" нашри хабарига кўра, Димарконинг голи Италия терма жамоаси тарихидаги 1500-гол бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!