Равшан Эрматов ва "Локомотив" бош директори Хоразмга ташриф буюришди. Кўзланган мақсад эса...

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва “Локомотив” футбол клуби бош директори Тўлабек Акромов ҳамда бир қатор футбол мутахассислари Хоразм вилоятига ташриф буюришди.

хоразм1_1

Ташриф аввалида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов билан учрашиб, Хоразм футболи инфраструктурасини 2023-2025 йиллар давомида шакллантирган ҳолда Тошкент шаҳрининг “Локомотив” жамоаси билан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Шунингдек, вилоятнинг бош жамоаси “Хоразм” футбол клубининг келажакдаги истиқболлари ва мақсадлари муҳокама қилинди.

хоразм3

Мутасаддилар шундан сўнг Хоразм спорт мажмуаси бўлиб, футбол академиясида яратилган шароитлар, вилоят футбол ассоциациясида олиб борилаётган ишлар ҳамда Хоразм футбол клубининг бутун тизими билан яқиндан танишдилар.

Хоразм футболида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо бериб ўтишди.

“Хоразм” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!