Равшанбек Маҳаммаджонов навбатдаги жангини ўтказади
Хабарингиз бор, 3 апрель куни Тошкентда катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда бир қатор бокс юлдузларимиз ўз жангларини ўтказади. Айнан шу куни Россиянинг Қозон шаҳрида ҳам жанг кечаси ташкил этилади.
Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу бокс оқшомида Ўзбекистон профессионал бокс оламида илк маротаба ёшлар ўртасидаги WBC жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган Равшанбек Махаммаджонов ҳам навбатдаги рейтинг жангида рингга кўтарилади.
Боксчимиз биринчи ўрта вазн (69,853 кг) тоифасида, 8 раунд қилиб белгиланган тўқнашувда россиялик чармқўлқоп устасига қарши баҳс юритади.
Маълумот учун, Равшанбек Маҳамматжонов "Оқтепа" клуби тарбияланувчиси ва мураббийи Зуфар Сулаймонов ҳисобланади. У профессионал фаолияти мобайнида 11 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Уларнинг 7 тасида рақибларини муддатидан аввал таслим этган.
Мазкур жангда ҳамюртимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар