"Реал" - "Ливерпуль" учрашувини ким бошқариши маълум бўлди

"Реал" Мадрид - "Ливерпуль" учрашувига ҳакам тайинланди.

15 март куни Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйини доирасида "Реал" ва "Ливерпуль" баҳс олиб боради. Мазкур ўйинни ким бошқаришини UEFA расмий сайти маълум қилди.

Унга кўра, учрашувда германиялик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Асосий ҳакам сифатида Феликс Цвайер ҳаракт қилса,  Марко Фритс ва Кристиан Дингерт (VAR)  мониторларда жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда "қироллик клуби" сафарда "Ливерпуль"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган эди. Энди Юрген Клопп жамоаси Мадриддаги "Сантяго Бернабеу" стадиони майдонида мўъжиза яратишга ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!