“Реал”, “Сити”, “Челси” Чемпионлар лигасидан четлатилади! ПСЖ курашсиз ғолибми?

Дания футбол иттифоқи президенти ва УЕФА Ижроия қўмитаси аъзоси Йоспер Меллер Европа Чемпионлар лигаси бўйича қизиқ маълумот улашди.

Унинг таъкидлашича, УЕФА янги ташкил этилган Европа Суперлигасига қўшилган Чемпионлар лигаси ярим финалчилари бўйича қарор қабул қилган.  

- Европа чемпионлар лигасининг ярим финалида иштирок этиши керак бўлган “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Реал” қитъанинг энг нуфузли турниридан четлатилиши кутилмоқда. УЕФА турнирни қандай якунлашни ҳал қилиб олиши лозим. Қарор жума куни эълон қилинади, - деди Йоспер Меллер.

Шунингдек, УЕФА раҳбарият Европа лигаси бўйича ҳам бир қарорга келиши керак. Чунки, ушбу мусобақанинг ярим финалига йўлланма олган “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” янги лойиҳада қатнашиши тасдиқлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!