"Реал" 10 нафар футболчисини сотувга қўйди

Мадриднинг  "Реал" клуби янги трансферларни амалга оширишни молиялаштириш учун таркибдаги 10 нафар футболчини сотиб юбормоқчи.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” дарвозабон Кейлор Навас, ҳимоячилар Начо Фернандес ва Тео Эрнандес, ярим ҳимоячилар Хамес Родригес, Матео Ковачич, Дани Себальос ва Маркос Льоренте, шунингдек, ҳужумчилар Гарет Бэйла, Борха Майораль ҳамда Рауль де Томасларнинг хизматларидан воз кечмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” шу кунгача жорий трансферлар даврида ҳимоячи Эдер Милитао, ярим ҳимоячи Родриго Гоэш ва ҳужумчи Лука Йовичларни сотиб олиш учун 150 млн евро сарфлади. Улар олдинда бир қатор супер харидларни амалга оширишни мақсад қилишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!