"Реал" 100 миллион еврога ҳимоячи сотиб олишмоқчи

"Реал" сўнгги муваффақиятсизликлардан сўнг ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида "Тоттенхэм" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, "қаймоқранглилар" "шпорлар" футболчиси Кристиан Ромерони хизматларига қизиқиш билдирмоқда. "Қироллик клуби" бош мураббийи Арбелоанинг ўзи бу трансферни хоҳламоқда. Таъкидланишича, мадридликлар ҳимоячи учун Лондон клубига 100 миллион евро беришга тайёр. 

27 ёшли футболчининг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 60 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги  шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Ромеро жорий мавсум "Тоттенхэм" сафида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!