“Реал” 130 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади
“Реал” жорий мавсум олдидан ўзи кўзлаган аксарият трансферларни муваффақиятли амалга оширди.
Клуб мутасаддилари келаси ёзга мўлжалланган харидлар бўйича иш бошлади. “Қироллик клуби” анчадан бери “Байер” етакчиси Флориан Вирцни олиш йўлларини қидирмоқда.
Relevo нашрининг маълум қилишича, намис футболчисининг ўзи ҳам Мадрид суперклубига қўшилиш мақсадида ёзда ўзига бўлган барча таклифларни рад этди.
Айни пайтда Вирц 130 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг Бундеслига чемпиони билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади.
Фикрлар