“Реал” 150 миллион еврога кутилмаган трансферни амалга оширади

  • 25 ноябрь, 06:48
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал Мадрид” Букайо Сакани нишонга олган ва сўнгги маълумотларга кўра, “Арсенал”ни кўндириш учун 150 миллион еврога яқин кўп миллионли таклиф тайёрламоқда.

Tecno

“Қироллик клуби” англиялик вингерни Хаби Алонсо лойиҳаси учун идеал фигура, деб ҳисобламоқда. Айниқса, Родриго ва Винисиус Жуниор жамоани тарк этиши мумкинлиги Букайо Сакани мадридликлар учун жозибадор вариантга айлантирмоқда.

Флорентино Переснинг Букайо Сакага футболчи Чемпионлар Лигаси доирасида “Реал”га қарши ўйинидан кейин кучайди. Англиялик футболчи гол урди, ҳимоячиларни алдаб ўтди ва ўзининг характерини намойиш эта олди.

Бош мураббий Хаби Алонсо учун Сака шунчаки истеъдодли ўйинчи эмас: у унинг ўйин услубига мос келадиган ўнг қанот вингери ролига идеал тарзда мос тушади. Тезлиги, пас бериш қобилияти ва гол уриш маҳорати туфайли англиялик футболчи ҳужумда асосий ўйинчига айланади. Бундан ташқари, унинг ёшлиги ва салоҳияти клубни қайта қуриш бўйича амбицияли лойиҳага тўлиқ мос келади.

Хабарларга кўра, “Реал”  Мадрид» шу ёзда ўйинчини сотиб олиш учун 120 миллион евро миқдоридаги дастлабки таклифни аллақачон маъқуллаган. Бироқ, янги манбалар бу сумманинг 150 миллион еврогача кўтарилиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!